Суперлига ўйинлари нега кеч бошланмоқда, ёхуд ПФЛ ва ПФЛдагилар муаммоси
Спорт
−
06 Март 2019
5571Бугун, 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон футбол Ассоцацияси ва Профессионал футбол лигаси ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда QALAMPIR.UZ томонидан Ўзбекистон Суперлигасининг бу мавсуми кутилганидан ҳам жуда кеч бошланаётганлигини долзарб муаммолардан бири сифатида кўтарилди.
Футбол мавсумининг кеч бошланишига ташкилотдагилар сабаб сифатида Суперлигадаги бир қатор клубларнинг ўз вақтида мавсумга тайёр бўлмаганликларини кўрсатиб ўтишди. Мутасаддиларнинг фикрича, ПФЛга шунчаки номигагина ўтказиладиган чемпионат керак эмас. Ташкилотнинг қилаётган иши профессионал номига муносиб бўлмоғи зарурлигини таъкидлашди.
ПФЛ маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев QALAMPIR.UZ га фикрларини билдирар экан: “Керак бўлса ПФЛ бу мавсумни қурбон қилишга тайёр. Яъники, биз ҳар бир клубнинг мавсум аввалида тўлиқ тайёр ҳолатда йўлга чиқишини хоҳлаймиз. Биз исталган пайтда чемпионатни бошлайверамиз лекин мавсум ўртасига келиб клубларда муаммолар бошланади. Бирида майдоннинг ҳолати бўйича муаммо, яна бирида ойлик-маош бўйича муаммо кабилар. Бу аслида ҳамма кўриб, билиб турган муаммолар. Аслида эса жамоадаги бир қатор муаммолар олдида булар жуда кичик. Вилоятларда клуб академиялари иши яхши йўлга қўйилмаган. Айёллар жамоаси, футзал жамоаси, “Ёшлар лигаси” учун жамоалар тузиб чиқилмаган. Мана чемпионатнинг илк тури 8 мартда старт олиши керак лекин айрим жамоаларнинг ҳали формаси ҳам тайёр эмас”, дейди QALAMPIR.UZ учун махсус интервьюсида.
Шу ўринда одамни ўйлантирадиган савол вужудга келади. Ўзбекистонда охирги чемпионат 2018 йилнинг ноябр ойи охирида якунланган эди. Хўш ПФЛ ҳозиргача ўтган уч ярим ой ичида наҳотки клубларни тайёр ҳолатга келтира олмади? Бу саволга эса ҳар куни кечки ўн икки – биргача ишлашаётганини иддао қилаётган мутасаддилардан арзирли жавоб ололмадик.
LiveБарчаси