Соболенко ва Жокович жуфтлиги омадсизликка учради
Спорт
−
14:29 496 1 дақиқа
Кеча, 25 август куни дунёнинг биринчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко ва сербиялик теннисчи Новак Жокович “Катта дубулға” турнирларининг мавсумдаги сўнгги мусобақаси – “US Open”нинг аралаш жуфтлик баҳсларида биринчи босқичдаёқ мағлуб бўлди.
Турнирда биринчи рақам остида сараланган Соболенко ва Жокович чехиялик Катерина Синякова ҳамда британиялик Ҳенри Паттен жуфтлигига 4/1, 2/4 (2/10) ҳисобида имкониятни бой берган.
Кейинги босқичда Синякова ва Паттен украиналик Элина Свитолина ҳамда франциялик Гаэль Монфис жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, 2026 йилги “US Open” турнирининг умумий мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этади.
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғолиблар 5,5 миллион доллардан, финалчилар эса 2,8 миллион доллардан мукофот олади. Жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳсларида ғолибларга 1 миллион доллардан, финалчиларга эса 500 минг доллардан берилади.
“US Open” мавсумнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири ҳисобланади. Мусобақа қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади ва жорий йилнинг 13 сентябрга қадар давом этади.
Live
Барчаси