Собиқ сенатор Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси этиб тайинланди
Жамият
−
13 Июнь 2020
5888Алишер Курманов Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.
Бугун, 13 июнь куни Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Алишер Курманов аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
У аввал Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ҳам фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь