Собиқ прокурор Миришкор туманига ҳоким бўлди. Аввалги ҳоким пневмониядан вафот этганди

Жамият

image

Бугун, 7 октябрь куни Халқ депутатлар Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзиев иштирок этиб, туманга янги ҳокимни тайинлади. 

Бугунгача Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шерали Чориевич Санаев Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган. 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматиниг қайд этишича, янги ҳоким Санаевга Миришкор тумани бегона эмас. У 2013-2018 йилларда туман прокурори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг собиқ ҳокими Ғайрат Бегалиев жорий йилнинг 8 сентябрь куни 54 ёшида пневмония хасталигидан вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Миришкор тумани Шерали Санаев

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг