Собиқ Эрон шоҳининг сургундаги ўғли мадад истаб Исроилга бормоқчи
Олам
−
17 Апрель 2023
89791979 йилги ислом инқилобида ағдарилган Эрон шоҳининг сургундаги ўғли Ризо Паҳлавий шу ҳафтада Исроилга боради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Кеча, 16 апрель куни Исроил ҳукумати Ризо Паҳлавийни Исроилга келадиган энг юқори мартабали эронлик деб атаган.
Исроил ўз баёнотида Паҳлавийнинг ташрифидан Исроил ва Эрон халқи ўртасида кўприк яратиш ва Оятуллоҳ режимига биргаликда қаршилик кўрсатиш мақсад қилинганини билдирган.
“Демократик Эрон Исроил ва бизнинг араб қўшниларимиз билан алоқаларини янгилашга интилади. Назаримда, ўша кун ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ”, деган Ризо Паҳлавий
Ташриф давомида Паҳлавий Исроилнинг Холокостни ёдга олиш маросимида иштирок этади.
Маълумот учун, Исроил ва Эрон АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий даврида илиқроқ алоқаларга эга бўлган. Бироқ 1979 йилги инқилобдан сўнг икки давлат ашаддий душманга айланган.