Собиқ депутат мажбурий тарзда терговга олиб кетилди
3-саҳифа
−
14 Октябрь 20103 1 дақиқа
Тошкент вилоятида собиқ депутат Олим Сулаймоновга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.
61 ёшли Сулаймоновга нисбатан очилган иш Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми бўйича қўзғатилган.
Тўлагановнинг ёзишича, собиқ депутат шу кунга қадар ИИО томонидан гумонланувчи тариқасида бир неча маротаба чақирув қоғози орқали расман чақирилган бўлса-да, терговга келишдан қасддан бўйин товлаб келган. Шу сабабли, бугун, 14 октябрь куни Олим Сулаймонов тергов жараёнига қонуний асосда мажбурий тарзда олиб борилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мавжуд жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек ва Чуй вилоятида собиқ депутат ва “Кырк уруу жети дубан ынтымагы” жамоат ҳаракати аъзолари қўлга олинганди.
Live
Барчаси