Собиқ бош вазир ва аёли ўз ихтиёри билан ўлдирилди
Олам
−
11 Февраль
41797Кеча, 10 февраль куни Нидерландиянинг собиқ бош вазири 93 ёшли Дрис ван Агт ва унинг 70 йиллик рафиқаси Евгения Агтнинг ҳаётига эвтаназия (оғир, даволаб бўлмайдиган касалликка чалинганларнинг ҳаётини ихтиёрий равишда тугатиш ) йўли билан нуқта қўйилди. Бу ҳақда "The Guardian" маълум қилди.
Ван Агт 1977-1982 йилларда Нидерландия бош вазири бўлган. Бундан ташқари, у Христиан-демократлар партиясининг биринчи раҳбари эди.
Собиқ сиёсатчи 2019 йилда ҳалок бўлган фаластинликларни хотирлаш тадбирида нутқ сўзлаётганида миясига қон қуйилган, унинг хотини ҳам оғир касалликка чалинган.
Сиёсатчи яқин вақтгача дунёдаги сиёсий ва ижтимоий воқеаларни кузатиб борди. У Нидерландиянинг амалдаги расмийлари томонидан Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши қўллаб-қувватланаётганини маъқулламаган ва фаластинликлар билан бирга эканлигини билдирган.
Қайд этиш керакки, Нидерландияда эвтаназия амалиёти 2002 йилдан бери қонунийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 февраль куни Намибия Президенти Хаге Геингоб 82 ёшида вафот этган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь