Собиқ ҳокимнинг ноқонуний ер сотишга алоқадорлиги аниқланди
3-саҳифа
−
27 Февраль
12934Сирдарё вилояти Гулистон тумани собиқ ҳокими ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ жиноятга алоқадорлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1964 ва 1976 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Гулистон тумани ҳокимияти захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш ҳамда ушбу ер майдонида кўп қаватли уй-жой қуриш учун мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга 2018-2021 йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.
Сарвар Хуррамов