Собчак Пригожиннинг шифохонага тушиш сабабини очиқлади

Маданият-санъат

image

Россиялик машҳур журналист Ксения Собчак ўзининг ижтимоий тармоқдаги каналида продюсер Иосиф Пригожин билан боғлангани ҳамда унинг тўсатдан шифохонага ётқизилиши сабабини маълум қилди. 

Журналистнинг билдирилишича, Пригожин қаттиқ гриппга чалинган. Ушбу касаллик пневмонияга айланган бўлиши ҳам мумкин, деб гумон қилинган.

Хабарга кўра, Собчак билан суҳбатда продюсер ваҳима қилишга ўрин йўқлигини айтган. 

Маълумот учун, Иосиф Пригожин 1969 йил 2 апрелда Махачқалъада туғилган. У “Йил продюсери”, “Ўн йилликнинг энг яхши продюсери”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” мукофотлари лауреати. 

Йиллар давомида у қўшиқчи Валерия, Вахтанг Кикабидзе, Николай Носков, Александр Маршал, Авраам Руссо, Кристина Орбакайте, Валерий Дидюля ва бошқалар билан мусиқалар яратган. Шунингдек, Пригожен Россия мусиқа фестиваллари, концертлари ва теледастурлари ташкилотчиси, “Авто Плюс” телеканалининг бош директори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ продюсерлик маркази директори ва Иосиф Пригожиннинг биринчи ёрдамчиси Станислав Калинкин продюсер режадан ташқари шифохонага ётқизилганини хабар қилганди. Аммо у касалхонага ётқизиш тафсилотлари ва сабабларини очиқламаган. Продюсернинг ўзи эса журналистлар билан гаплашишдан бош тортганди.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист шифохона Ксения Собчак Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг