Словения ва Колумбиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари ишни бошлади
Жамият
−
21 Июнь
3086Бугун, 21 июнь куни Словения ва Колумбиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, вазир Словениянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Даря Бавдаж Куретнинг ишонч ёрлиғини қабул қилиб олган. Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, вазир Колумбиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эктор Исидро Аренас Нейранинг ҳам ишонч ёрлиғини қабул қилган. Учрашув давомида икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш, ишбилармонлик, сиёсий, маданий ҳамкорликни ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган.
LiveБарчаси