Британия ҳукуматида ўзгариш бўлди
Олам
−
14 Февраль 2020
4720Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Ҳукуматда ўзгаришларни амалга оширди. БУ ҳақда “Meduza” хабар берди.
Mаълум қилинишича, Ғазначилик канцлери (Молия вазири) Сажид Жавид истеъфога чиққан. У Жонсон билан келишмовчилик туфайли истеъфога чиқди. Янги канцлер Ғазначиликнинг катта котиби Риши Сунак эканлиги эълон қилинди.
Шунингдек, Шимолий Ирландия давлат котиби Жулиан Смит, бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Aндреа Ледсом ва атроф-муҳит вазири Tереза Виллиерс ҳам ўз лавозимларини тарк этган. Бундан ташқари, Aнглия ва Уэльснинг Бош прокурори Жефри Кокс ўз лавозимидан бўшаган.
Булар Борис Жонсон ҳукуматидаги биринчи катта истеъфо ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси, Brexit амалга ошди. Британия расман Европа Иттифоқини тарк этди. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон британларга “миллий уйғониш”ни ваъда қилди.
LiveБарчаси