Скалони Аргентина терма жамоасидан кетишини айтди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони миллий жамоадаги фаолиятига қачон якун ясашини маълум қилди. Бу ҳақда у Испанияга қарши Жаҳон чемпионати финалидан сўнг матбуот анжуманида сўз очди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, у Аргентина терма жамоасини 2026 йил декабрь ойигача бошқаради, шундан сўнг ўз лавозимини тарк этади.

“Мен бу ерда 2026 йил декабригача бўламан. Шундан кейин, албатта, алоқаларни узаман”,  деqди Скалони.

Маълумот учун, 48 ёшли мураббий 2018 йилдан бери Аргентина терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2021 ва 2024 йилларда Америка кубогида, 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида, шунингдек, 2022 йилги Финалиссима баҳсида ғолиб чиққан.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса Аргентина финалга қадар етиб борди, аммо ҳал қилувчи учрашувда Испанияга қўшимча вақтда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медаллар билан чекланди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг