Сиёсий партияларга сайловда қатнашиш учун гувоҳномалар берилди
Ўзбекистон
−
16 Май 2023 4565 1 дақиқа
Ўзбекистонда сиёсий партияларга президентлик сайловларида қатнашиш учун гувоҳномалар берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлисидан сўнг сиёсий партияларга сайловда иштирок этишга ижозат берилгани тўғрисидаги гувоҳномалар тақдим қилинган. Шунингдек, белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари партияларнинг ваколатли вакилларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь