Сицилия мафиясига қарши операцияда 180 киши ҳибсга олинди
Олам
−
12 Февраль 2025 4373 1 дақиқа
Италиянинг Палермо шаҳрида мафияга қарши ўтказилган кенг кўламли операция давомида 180 га яқин киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Жоржия Мелони маълум қилди.
Улар гиёҳванд моддалар савдоси, ноқонуний қурол сақлаш, қотилликка уриниш, товламачилик ва онлайн қимор ўйинларида айбланмоқда.
Италия Бош вазирининг аниқлик киритишича, у Сицилия мафияси синдикати – Cosa Nostra ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида жиноятчи оилаларнинг бошлиқлари ҳам бор. Синдикат фаолиятининг энг юқори чўққиси 1980-1990 йилларга тўғри келди. Кейинчалик Cosa Nostra ўрнини Калабрия мафияси “Ndrangheta” эгаллади. Палермонинг мафия оилалари бутун шаҳар ва вилоят бўйлаб мувофиқлаштирилади, асосан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади.
Полициянинг айтишича, Cosa Nostra сицилиялик ёшларни жалб қилишда давом этмоқда. Хусусан, кланнинг узоқ йиллик аъзосига мафия фаолияти бўйича сабоқ берилгани қайд этилган.
Live
Барчаси