“Сити” раҳбарлари Гвардиолани ишдан олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола билан хайрлашишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “E-notiсies” хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар”нинг бошлиқлари аллақачон янги бош мураббий излашга киришган. Инглиз клуби раҳбарияти “Барселона” ва Испания терма жамоасининг афсонавий собиқ футболчиси Сеск Фабрегаснинг номзодини илгари сурмоқда. Фабрегас айни дамда Италиянинг “Комо” клубини бошқармоқда ва бу ёзда “Манчестер Сити” испаниялик мураббийни Англияга олиб келиш учун амалий ишларни бошлайди.

Маълумот учун, айни дамда инглиз клуби Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола Англия чемпионати охирги тури доирасида автогол уриб қўйган Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг