“Сити” “Норвич”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
09:32 659 1 дақиқа
Кеча, 17 сентябрь куни “Манчестер Сити” Англия Лига кубогининг учинчи босқичи доирасида Чемпионшип вакили “Норвич”ни йирик – 5:0 ҳисобда мағлуб этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Манчестерда бўлиб ўтган учрашувда голларга Флойд Самба (29, 54-дақиқалар), Райан Шерки (32), Аллан (48) ва Райан Макейду (90) муаллифлик қилди.
“Манчестер Сити”нинг 17 ёшли ҳужумчиси Флойд Самба ҳамда жорий йилнинг август ойида “Палмейрас”дан жамоага қўшилган 22 ёшли бразилиялик Аллан “шаҳарликлар” сафидаги илк голларини урди. “Flashscore” портали Абдуқодир Ҳусанов майдондаги ҳаракатларини 8,1 балл билан баҳолади.
Эндиликда амалдаги соврин соҳиби Лига кубоги тўртинчи босқичида “Брайтон”га қарши майдонга тушади.
Live
Барчаси