“Сити” ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳимоячиси Жон Стоунз “Интер”га ўтишга оғзаки розилик берди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Маълумотларга кўра, томонлар келишувни расман якунлаш арафасида. Ҳозирча тиббий кўрик санаси белгиланмаган. Шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, футболчи миланликлар сафида йилига 4 миллион евро маош олади.

Ўтган мавсумда Жон Стоунз “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, 31 ёшли ҳимоячининг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Стоунз 2016 йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суриб, клуб билан олти марта Англия Премьер-лигаси ва бир марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан амалдаги шартномасини 5 йилга узайтирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг