Сирил Ганнинг унвонини тан олмайман – Нганну

Спорт

image

Супероғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Франсис Нганну (16-3) 2022 йил 22 январь куни ўзининг чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши учун вақтинчалик чемпион Сирил Ганнинг (10-0) мақомини тан олмаслигини айтиб ўтди.

“Мен Ганнинг вақтинчалик унвонини тан олмайман. Чунки супероғир вазннинг мутлақ чемпионман. Сирилнинг камари ноқонуний бўлиб, алмаштириш сифатида тақдим этилган. Амалдаги чемпионнинг мавжудлиги уни бекор қилади. Мен ҳеч қаерга кетиб қолганим йўқ. Энг юқори поғонада бўлишни истайман, демак, ҳаммани мағлуб этишим керак. 22 январь куни шу иш содир бўлади”, дейди Нганну.

Эслатиб ўтамиз, UFC президенти Дана Уайтнинг маълум қилишича, промоушен билан тузилган шартномага кўра бу баҳс 35 ёшли камерунлик Нганну учун охирги жанг ҳисобланади.

Маълумот  учун, Нганнунинг сўнгги жанги 2021 йилнинг март ойида бўлиб ўтган ва собиқ чемпион Стипе Миочич (20-4) устидан ғалаба қозониб, камарга эга чиққан эди. Ушбу танаффус туфайли UFC дивизионда вақтинчалик чемпионлик унвони учун жанг ташкил этишга мажбур бўлди. 2021 йил август ойида ўтказилган беллашувда Ган Деррик Льюисни (26-8) нокаут эвазига мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Сирил Ган Фрэнсис Нганну

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг