Сирдарёдаги ёнғиндан 3 нафар бола қутқариб қолинди
Жамият
−
17 Февраль 3020 1 дақиқа
Бугун, 17 февраль куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида содир бўлган ёнғиндан 3 нафар вояга етмаган бола қутқарилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 14:30 да Ширин шаҳар “Амир Темур” МФЙ ҳудудида фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлган. Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар томонидан ёнғин соат 14:37 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғинни бартараф этиш вақтида, ёнғин содир бўлган хонадон ичида бўлган 3 нафар бола қутқариб қолинган. Айнан ўша жойнинг ўзида болаларга зудлик билан биринчи тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган. Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.
Қайд этилишича, айни дамда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Фарғона шаҳридаги кўп қаватли хонадонлардан бирида юз берган ёнғинда 7 кишининг ҳаёти қутқарилганди.
Live
Барчаси