Сирдарёдаги сув тошқинида қанча одам паспортсиз қолгани маълум қилинди
Жамият
−
21 Май 2020
4665Сардобада рўй берган сув тошқини оқибатида 3 448 нафар фуқаро фуқаролик паспортини йўқотган. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги бугун, 21 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларда ўтказилаётган хатлов тадбири давомида жами 3 448 нафар фуқароларнинг фуқаролик паспортлари йўқлиги аниқланди ва шундан, 1116 нафар фуқароларнинг паспортлари топилиб, ўз эгаларига қайтарилди“, дейилади баёнотда.
Шунингдек, 1349 нафар фуқароларга янги биометрик паспортлар расмийлаштириб берилган, 983 нафар шахсларга фуқаролик паспортларини расмийлаштирилмоқда. Ушбу фуқароларнинг паспорт олишлари учун маблағлар давлат ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда олиб борилаётган хатлов давомида 258 нафар фуқароларнинг транспортга оид техник ҳужжатлари талафот натижасида йўқолганлиги аниқланган. 100 нафар фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари топилиб ўз эгаларига қайтарилди. Қолган 158 нафар фуқароларга тегишли транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан ҳайдовчилик гувоҳномалари мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ўқув спорт техник клублари базасидан текширилиб қисқа вақт ичида қайта тиклаб берилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь