Сирдарёда жиноий тўданинг “местный” ва “боксёр” лақабли аъзолари ушланди
3-саҳифа
−
13 Февраль 2021
15995Бугун, 13 февраль куни Сирдарё вилоятида тадбиркорлар ва фуқароларга зўравонлик ўтказиш орқали товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” ундириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни вилоят худудида фаолият кўрсатувчи бир неча хусусий клиника, аптека, иссиқхона, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари, тижорат дўконлари ва бошқа тармоқ савдо мажмуаларини ўз ичига олган МЧЖ рахбари Д.М. Malibu-2 автомобилида онаси К.И.ни олиб кетаётганда номаълум Nexia-2 автомобили уларнинг йўлини тўсган.
Ундан ўзига олдиндан таниш бўлган ва муқаддам бир неча маротаба судланган А.Э. (тахаллуси Месный) ўзининг 2 нафар ниқобланган шериклари тушган. Улар Д.М.нинг бўйнига ўткир тиғли пичоқ тираб, уларга зудлик билан 45 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаб беришини талаб қилган.
Шунингдек, тўда аъзолари Д.М. бу хақда ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилса, уни онаси гувохлигида ўлдириб кетишлари ва ҳеч нарсадан қайтмасликлари хақида тахдид қилиб, бир неча кунга мухлат беришган.
Шундан сўнг А.Э. ўзи сингари муқаддам бир неча маротаба судланган Р.Б (тахаллуси Боксёр) билан бирга жабрланувчи Д.М.нинг яшаш манзилига бориб, талаб қилинган пуллардан 17 000 АҚШ долларини зудлик билан топиб беришини ёки бўлмаса ҳозирда ЖИЭМларда жазони ўтаб келаётган танишларини чиқартиришни ёхуд ноқонуний гиёхванд моддалари билан муомала қилганлиги учун ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ Тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича қамоққа олинган Р.Б.нинг қариндоши К.Б.ни ҳар қандай йўллар билан бўлсада жиноий жавобгарликдан чиқариб беришни талаб қилишиб ўлдириш билан тахдид қилган.
Мазкур холат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фуқаролар А.Э. ҳамда Р.Б. жабрланувчи Д.М.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисмини яни 10 000 АҚШ доллари (кимёвий ишлов берилган)ни олган вақти далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ҳозирда холат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165- моддасининг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси асосида ушланган. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь