Сирдарёда ўқитувчи 1-синф қизнинг қўлига игна тиққани айтилмоқда
3-саҳифа
−
17 Октябрь
4366Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчилар ўқитувчилар томонидан игна санчиш билан жазоланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 октябр куни фуқаро Э.С. ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг А.Г. исмли аёл ўқитувчиси мактабнинг 1-синфида таҳсил олаётган, 2017 йилда туғилган қизи Ғ.О. нинг қўлига игна тиққани ва ҳожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганини билдирган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун уларнинг қўлларига игна ва “саморез” санчиб, тан жароҳати етказгани хабар қилинганди. Шундан сўнг ўқитувчи ишдан бўшатилди ва ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси