Сирдарёда уч йигит кафе официантини шафқатсизларча дўппослади

3-саҳифа

image

Кеча, 10 ноябрь куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида уч нафар йигит кафеда ишловчи йигитни дўппослади. Бу ҳақа Тергов департаменти хабар берди.

Фуқаролар 25 ёшли С.Т., 26 ёшли Ш.М. ва 19 ёшли Б.Р. билан биргаликда бир ой муқаддам қўшни туман ҳудудига боришган вақтида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ўзаро гап тортишиб қолган. Шу сабабли улар 10 ноябрь куни соат 13:00 да ўч олиш мақсадида, Янгиер шаҳар, “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “GRILL BAR” кафесига борган. 

Йигитлар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ушбу кафе официанти 23 ёшли Ж.Х. билан ўрталарида ўзаро олдиндан бўлиб ўтган келишмовчилик негизида қўллари билан Ж.Х.ни уриб, оёқлари билан тепиб, ёғоч жисмдан фойдаланиб, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатган ҳолда шафқатсизларча Ж.Х.ни танасининг турли жойларига уриб, дўппослаб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада, фуқаро Ж.Х. ўнг қўл кичик бармоғи ёпиқ синиши, юқори чап томон иккита тишларининг синиб тушиши, танасининг кўплаб шилинган жароҳатлари билан Сирдарё вилояти ШТТЁМга мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилган. 

Фуқаролар С.Т., Ш.М. ва Б.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг