Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган фуқароларга уй берилади

Жамият

image

Сирдарёда сув тошқини натижасида уйига жиддий зарар етган фуқароларга янги қурилган кўп қаватли уйлардан беғараз берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 май куни қабул қилинган “Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармошийида белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ фавқулодда ҳодиса натижасида уй-жойларига жиддий зиён етказилган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:

•    Ҳукумат комиссияси (А. Арипов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги қайд этилган туманларда 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойларни муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан бирга қуриш (кейинги ўринларда — кўп қаватли уй-жойлар) бўйича беш кун ичида таклиф киритади;

•    Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини танласин ва уларни ажратиш бўйича материалларни тегишли вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишади;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

•    Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев) билан биргаликда икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун малакали пудрат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказади ва танлов ғолиблари билан кўп қаватли уй-жойларни қуриш бўйича шартнома имзолайди;

•    кўп қаватли уй-жойлар ва муҳандислик-транспорт коммуникациялари қурилишида қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳа ечимларининг бажарилиши сифати, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назорати юритилишини таъминлайди;

•    Сирдарё вилояти ҳокимлиги уй-жойларига сув тошқини оқибатида жиддий зиён етказилган фуқаролар рўйхатини тузсин ва уларга қурилган кўп қаватли уй-жойларда хонадонларни беғараз ажратиш чораларини кўрсин.

Аввалроқ, Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берган эдик


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг