Сирдарёда сохта Департамент ходими қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида ўзини Департамент ходими сифатида таништириб, фуқародан 1000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
 
Маълум қилинишича, Департаментнинг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, унга ўзини гўёки Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништириб, 1 000 АҚШ доллари эвазига уни ушбу бўлимга ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 600 АҚШ долларини 2023 йил 15 апрель куни олиб, қолган 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Департамент ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг