Сирдарёда ободонлаштириш мансабдорлари 1 млрд сўмни “жиғилдонига урди”

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари амалда ишламаган фуқароларга 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу маблағларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган ушбу фуқароларга 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблагани маълум бўлган.

Ҳисобланган маблағлар эса бошқарма масъуллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Амударётумангаз” масъул шахслари 220,3 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг