Сирдарёда масжид учун йиғилган пуллар “туя қилинди”
3-саҳифа
−
09 Декабрь 2022
10354Сирдарёда масжид қурилиши учун йиғилаётган пуллар 2 нафар шахс томонидан ўзлаштирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, Янгиер шаҳрида фуқаро М.С. шаҳарда қурилиши режалаштирилган масжид учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун Telegram'да эълон қолдирган.
М.С.га ўзини Россия давлатида ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 АҚШ долларини эҳсон қилмоқчи эканини билдирган. Ушбу шахс банк картасига келган смс-хабарни қўлга киритиш орқали 73 млн 400 000 минг сўмни ўзлаштириб олган.
Маълум бўлишича, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи Э. А. (1996 йил) ва Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи Н.Ж. (2002 йил) содир этган.
Мазкур икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь