Сирдарёда кластер сувчилари велосипедда намойиш ўтказди (видео)
Жамият
−
21 Май 2021
5035Бир гуруҳ кластер ишчилари Сирдарё вилоятидан ўтган М-39 йўлида велосипедда норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги расмий баёнот берди.
Видеода ишчилардан бири уларга 1 ярим млн сўм ойлик берилишини, бу пул ҳеч нарсага етмаслигини ва ҳозирда ушбу суммани ҳам камайтиришмоқчилигини айтади.
Ҳайдовчининг “бизда нима айб” дея берган саволига “Сизларда айб йўқ, биз фақат амалдорларни чақирмоқчимиз. Улар олдимизга келолмаяпти”, дея жавоб қайтарган.
Меҳнат вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ишчиларнинг иш ҳақи билан боғлиқ муаммолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси