Сирдарёда “каттаконлар” орқали кредит олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Х. ва бошқалар фуқаролар С.М. ва М.Х.нинг ишончига кирган. Шундан сўнг уларга 40 млн сўм эвазига гӯёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 400 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтиб, келишилган пулдан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг