Сирдарёда икки юк машинасининг тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
17 Май 2019 3831 1 дақиқа
Жорий йилнинг 15 май куни соат 02:40 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Натижада “Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.