Сирдарёда “ГАИ” 3 йил аввал вафот этган одамга жарима ёзди
Жамият
−
24 Декабрь 2020
12993Кеча, 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда вафот этганига 3 йилдан ошган одамга жарима белгилангани ҳақида хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХБб мазкур хабарлар расмий муносабат билдирди.
Хабарда Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилгани айтилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
LiveБарчаси