Сирдарёда далага 77 кг гиёҳвандлик воситасини яширганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жами оғирлиги 77 килограм 410 грамм гиёҳвандлик воситасини яширганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
 
Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири давомида Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 1971 йилда туғилган Лутфулло ва 1994 йилда туғилган Бегзод исмли шахслар Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидан ўтган М-34 йўли четида дала майдонидаги яширилган жойдан 3 дона қора сумкага жойланган гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида жуда катта миқдордаги – жами оғирлиги 77 килограмм 410 грамм гиёҳвандлик моддалари олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа қолиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Навбатдаги ҳолатда ҳам Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан ДХХ ва Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олди олинган. Хусусан, Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган Раҳим, Хуршид ва 1990 йилда туғилган Аҳмад исмли шахслар Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яширилган жойидан катта миқдордаги – 5 килограмм гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа қолиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Навбатдаги ҳолатда Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1998 йилда туғилган Тимофей ва 1994 йилда туғилган Суннат исмли шахслар Андижон вилояти Пахтабод туманида “Бекмаҳалла” МФЙ ҳудудидаги дала майдонига яшириш йўли билан кўмиб қўйилган 5 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчиларнинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилганда, умумий оғирлиги 364 грамм гиёҳвандлик воситалари граммларга ажратиб сотиш учун ишлатиладиган пакетлар, ноутбуклар далилий ашё сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа қолиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ва ҳамкор органлар билан ўтказилган мазкур тезкор тадбирлар натижасида жами 87 килограмм 774 грамм гиёҳвандлик воситаси, шундан 5 килограмм 364 грамм синтетик гиёҳвандлик моддаси, 26 килограм 410 грамм опий, 56 килограмм “гашиш” моддалари ташкил қилиб, баҳоси 35 миллиард 500 миллион сўмлик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона постида 56 килограмм кучли таъсир қилувчи моддани кир ювиш кукуни кўринишида олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё гашиш гиёҳвандлик воситаси тезкор тадбир синтетик гиёҳвандлик моддаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг