Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди
3-саҳифа
−
10 Июнь 8135 1 дақиқа
Кеча, 9 июнь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида чиябўри 4 кишига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 17:30 ларда Гулистон туманининг “Ишонч” маҳалласи дала четига яқин ҳудудида битта чиябўри 4 нафар фуқарога ҳужум қилган. Ҳодиса содир бўлган вақтда шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан тезкор чоралар кўрилиб, ёввойи ҳайвон зарарсизлантирилган ва мавжуд хавф бартараф этилган.
Билдирилишича, жароҳат олган фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб, аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан зарур ўрганиш ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Вазият мутасадди идоралар назоратида.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь