Сирдарёда аёлни Россияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
04 Октябрь
6209Сирдарё вилояти Сирдарё туманида янгиерлик аёлни Россияга фоҳишалик қилиш учун юборишга уринган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Қашқадарё вилоятида яшовчи З. исмли шахс Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарога Россия Федерациясининг Домодедово шаҳрида иш борлигини ва фоҳишалик эвазига мўмай пул ишлаб олиши мумкинлигини айтган. Россияга борганда эса аёлнинг Д. исмли таниши кутиб олишини, ҳужжатларни ҳам таниши ўз ҳисобидан қилишини ҳам билдирган. У жиноий шериги билан аёлни Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган пайтда Сирдарё туманидаги йўл-патруль хизмати масканида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида қизларни Уммон давлатига фоҳишаликка жўнатиб келган икки аёл 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
LiveБарчаси