Сирдарёда автобус ва Damas тўқнашиши оқибатида 8 киши жароҳатланди
3-саҳифа
−
08 Январь 2022
4720Сирдарёда Isuzu русумли автобус йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas русумли автомобилнинг орқасига бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 5 январь куни соат 13:30 ларда Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлида "Гагарин-Гулистон" йўналишида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Isuzu русумли автобусни бошқариб келаётга ҳайдовчи йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas русумли автомобилнинг орқа томонига бориб урилган.
Тўқнашув оқибатида автобус ҳайдовчиси Д.К., 5 нафар йўловчи, Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси