Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учраши оқибатида икки бола ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
27 Апрель
6420Навоий вилоятининг Кармана туманида мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий шаҳридаги 11-мактаб, шунингдек, Кармана туманидаги 5- ва 7-мактабларнинг 8- ва 9-синф ўқувчилари ўзганинг Matiz русумли автомашинасини миниб, вилоятнинг Нурота туманига борган. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган вояга етмаганлар бошқарган.
Қайтишда рулда ўтирган ўқувчи бошқарувни йўқотган ва машина ЙТҲга учраган. Оқибатда икки нафар ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчиси оғир тан жароҳатлари билан Кармана тумани марказий шифохонасига етказилган. Ҳозир у оғир аҳволда реанимация бўлимида қолмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган болалар ва аёллар ҳалок бўлганди.