Сирдарёда 8 та автомобиль тўқнашди
3-саҳифа
−
27 Ноябрь 2025 4547 1 дақиқа
Кеча, 26 ноябрь куни Сирдарё вилоятида қалин туман сабаб 8 та автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, воқеа соат 07:30 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги “А-373” автомобиль йўлининг “Жиззах-Тошкент” йўналиши 97-километрида содир бўлган. Йўлга қалин туман тушиб, йўл кўриниши чеклангани сабаб йўналишда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан белгиланган тартибда масофа сақламагани оқибатида жами 8 та енгил транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида фуқароларга жароҳат етмаган. Ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХХ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳайдовчилардан, куз-қиш мавсумида, мураккаб об-ҳаво шароитида белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025