Андижонда 4 та автомобиль тўқнашди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йил 16 ноябрь куни Шаҳрихон тумани “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги чорраҳада 1994 йилда туғилган С.С. ўзининг Cobalt русумли машинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақлай олмасдан чапга қайрилиб олмоқчи бўлган бошқа бир Cobalt’га урилган.

Тўқнашув зарбидан иккинчи Cobalt қарама-қарши томондан келаётган Nexia-3 билан тўқнашиб кетган. Nexia-3 ҳайдовчиси эса руль бошқарувини йўқотиб, чорраҳада тўхтаб турган Damas’га келиб урилган.

Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ ва автомобиллар техник жиҳатдан шикастланмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида Damas ва Onix машиналари ўртасида аянчли автоҳалокат содир бўлиши оқибатда бир киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон автомобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг