Сирдарёда 215 млн сўм қимматига экскаватор сотиб олган масъуллар қўлга тушди
3-саҳифа
−
20 Февраль 2024 11153 1 дақиқа
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Экскаватор-погрузчик” техникасини қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Аниқланишича, туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Экскаватор-погрузчик” техникасини ҳақиқий баҳосидан 215,1 млн сўмга қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёев бюджет пулини “шиширилган” харажатлар ҳисобига сарфланишини танқид қилганди.
Сарвар Хуррамов
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь