Сирдарёда 1,1 млрд сўмлик “свет” ўмарилди
3-саҳифа
−
11:52 494 1 дақиқа
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “М. К.” МЧЖга қарашли нотурар бинонинг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 112 млн сўмлик зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 1,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланганди.
Live
Барчаси