Сирдарё вилояти ИИБга бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Санжар Бўронович Жабборов тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Санжар Жабборов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у фаолияти давомида Олтинкўл тумани ИИБ бошлиғи сифатида ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг