Сирдарё ҳокими сенатор бўлди

Жамият

image

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Кеча, 15 июнь куни Гулистон шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этган.

Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилган ва Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланган.

Маълумот учун, Акмал Азимжонович Маҳмудалиев жорий йилнинг 7 апрель куни Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди. Бунгача у 2022 йилдан бери Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё сенатор Акмал Маҳмудалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг