Синдзо Абэнинг жасади 9 июль куни Токиодаги уйига етказилади
Олам
−
08 Июль 2022
12095Суиқасд чоғида ҳалок бўлган Япония собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг жасади эртага, 9 июль куни Токиодаги уйига етказилиши мумкин. Бу ҳақда жума куни “TV Asahi”хабар берди.
Айни пайтда, Токионинг Сибуя туманидаги Абэлар оиласи уйи яқинида вазият тинч – у ерда бир неча полициячи ва ўнлаб журналистлар навбатчилик қилмоқда.
Бугун, 8 июль куни Синдзо Абэ 10 июль куни бўлиб ўтадиган парламент сайлови олдида кўчада ташвиқот тадбирида нутқ сўзлаётган вақтида отиб кетилди. 41 ёшли япониялик Тэцуя Ямагами қўлбола ўқотар қурол билан уни икки марта отиб ташлади. Абэ қутқарув вертолётида шифохонага етказилди. Шифокорлар унга қон қуйишди ва бир неча соат давомида унинг ҳаёти учун курашдилар. Собиқ бош вазир маҳаллий вақт билан соат 17:03 да вафот этди, у 67 ёшда эди.
Ҳужумчи ўз қилмишини Абэнинг сиёсати ва хатти-ҳаракати унга ёқмаслиги билан изоҳлаган, бироқ у собиқ Бош вазирнинг бевосита сиёсий қарашларига қарши ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлаган. Эркак қотилликда айбланган. 2002 йилдан 2005 йилгача мамлакатнинг денгиздаги ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларида хизмат қилган эркакнинг уйидан портловчи моддалар топилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь