Синдзо Абэнинг аҳволи оғир, унга қон қуйилди

Олам

image

Шифокорлар Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга қон қуйди. Бу ҳақда “Споцу ҳоти” газетаси манбаларга таяниб хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 67 ёшли Абэ бўйин ва кўкрак қисмидаги ўқ жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Амалдаги Бош вазир Фумио Кисиданинг маълум қилишича, айни вақтда Абэнинг аҳволи оғир. 

"Собиқ бош вазир [Синдзо] Абэ оғир аҳволда. Биз унинг ҳаёти учун дуо қиламиз", дейди у. 

Кисида, шунингдек, ҳозирда Абэга суиқасд уюштирилгани фонида 10-июлда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари тақдири бўйича қарорлар қабул қилинмаганини таъкидлади. 

Сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Япония парламенти юқори палатасига 10 июлга белгиланган сайловлар муддати Абэга суиқасддан кейин ўзгармаганини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ бугун, 8 июль куни Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида ўлдирилди. Собиқ Бош вазир қон кетаётган ва ҳушини йўқотган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Қўлбола милтиқдан бир неча марта ўқ узган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро Тэцуя Ямагами – Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси бўлиб чиқди. Ҳозирда полиция уни сўроқ қилмоқда, сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Синдзо Абэга суиқасд

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг