Синдоров нуфузли турнирда 60 минг долларни нақд қилди
Спорт
−
11 Февраль 6567 1 дақиқа
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess Grand Slam” турнири ўз ниҳоясига яқинлашди. Мусобақада ярим финалга етиб келган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров аллақачон 60 минг АҚШ доллар пул мукофотини нақд қилиб бўлди.
“Freestyle Chess Grand Slam” турнирининг соврин жамғармаси 750 минг АҚШ долларни ташкил этади. Турнир чемпиони 200 минг, 2-ўрин соҳиби 140 минг, 3-ўрин эгаси 100 минг ва 4-ўринни банд этган шахматчи 60 минг АҚШ доллар пул мукофотини қўлга киритади.
Мусобақада чорак финалда мағлубиятга учраган Нодирбек Абдусатторов эса 5-7 ўринлар учун курашиб, 50 минг АҚШ долларигача мукофот пулига эга чиқиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса Абдусатторов камида 20 минг АҚШ долларига эга чиқади.
Бугун, 11 февраль куни турнирнинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Финалга чиқиш учун Синдоров америкалик Фабиано Каруанага қарши дона суради.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь