Синдоров Номзодлар турнирида яна ғалаба қозонди (видео)
Спорт
−
04 Апрель 2845 1 дақиқа
Бугун, 4 апрель куни Кипрда Номзодлар турнирининг 6-тури бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров хитойлик Вэй И билан баҳс олиб борди.
Ушбу тўқнашувда Жавоҳир Синдоров дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири ҳисобланувчи Вэй И устидан ишончли ғалабага эришди. 6 та имкониятдан 5,5 очко жамғарган ўзбекистонлик гроссмейстер турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, мусобақа жами 14 турдан иборат бўлиб, 15 апрелга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Синдоров турнирнинг илк турида россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этди. Иккинчи турда эса у Германиялик Маттиас Блубаум билан дуранг қайд этган бўлса, учинчи турда турнир фаворитларидан бири ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанадҳани таслим қилди. 4-турда америкалик Фабиано Каруанага тўқнаш келган ўзбекистонлик шахматчи яна ишончли ҳаракат қилди ва ғалабали юришини давом эттирди. 5-тур баҳсида эса айнди дамдаги дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси Ҳикару Накамура қора доналар билан таслим этилди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель