Силва фаолиятини “Реал” ёки “Барселона”да давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик ҳозирда “шаҳарликлар” сафида қолишни режалаштирмаяпти, у испан грандларидан бири – “Реал” ёки “Барселона”га ўтмоқчи.

Лука Модрич ва Тони Крооснинг кетиши эҳтимоли туфайли “Реал” Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин. “Барселона” эса португалияликни тахминан бир йилдан бери кузатиб келмоқда.

ОАВ ўтган ёзда “Манчестер Сити” футболчини сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди, бироқ “Барселона” Премьер-лига клубига маъқул келадиган таклиф билан чиқмаган эди.

Англия Премьер-лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида Бернарду Силва 19 учрашувда 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Силва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг