Си Цзиньпин Ўзбекистонга келишдан аввал Қозоғистонда тўхташи айтилди
Олам
−
12 Сентябрь 2022
8137Бироз аввал Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 14-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, Си Цзиньпин Ўзбекистонга ташрифдан аввал Қозоғистонда тўхтайди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Матбуот хизмати хабар тарқатди.
“14 сентябрь куни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахтига келади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари ҳар томонлама қозоқ-хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилади. Музокаралар якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг февраль ойи бошида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ХХР раиси Си Цзиньпин таклифига биноан Пекинга ташриф буюрди ва у ерда Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди. Ўшанда икки давлат раҳбарлари стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини ҳам муҳокама қилган..