Си Цзиньпин Трампнинг инаугурациясига бормайди – CBS
Олам
−
13 Декабрь 2024
4283Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг 2025 йил 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида қатнашмайди. Бу ҳақда америкалик дипломатлар ва расмий манбаларга таяниб, CBS News телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, Хитойнинг АҚШдаги элчиси ва унинг рафиқаси тадбирда иштирок этиши кутилмоқда. Аммо Си Цзиньпинга таклифнома юборилгани Хитойда кутилмаган воқеа сифатида қабул қилинган. Таклифномани Хитой томони “катта ҳайрат” билан қабул қилгани, айниқса Америка-Хитой муносабатларидаги протокол ва мураккаб динамикани ҳисобга олган ҳолда тушунарсиз бўлиб қолаётгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Дональд Трампнинг ўтиш даври жамоаси инаугурацияга хорижий меҳмонларни, жумладан, Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни ҳам таклиф қилмоқчи. Владимир Путин ушбу маросимга чақирилмагани эса Кремль томонидан аллақачон тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпинни 20 январь куни Вашингтондаги инаугурация маросимига таклиф этгани хабар қилинган эди. Бироқ Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси бу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь