Си Цзиньпин Самарқандда расмий кутиб олинди
Жамият
−
15 Сентябрь 2022 7498 1 дақиқа
Бугун, 15 сентябрь куни Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг музокаралари бошланди.





Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь